Парижда содир этилган терактлар ташкилотчиси Абдулҳамид Абауд “Батаклан” концерт залида содир бўлаётган воқеаларни телефон орқали бошқариб турган, ўзи эса воқеа жойидан бир неча квартал нарида турган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Франциялик хавфсизлик соҳаси таҳлилчиси Жан-Шарль Бризан тайёрлаган ҳисоботда айтилишича, Абауднинг ҳужум содир этилган жойга яқин ҳудудда тургани унинг режани бевосита бошқариб борганини ҳамда “Батаклан”даги жамоага топшириқлар бериб турганини кўрсатади.

Айтилишича, ўша куни Абауд билан бир уйда турган гувоҳ унинг телефон орқали бақириб гаплашаётганини кўрган. Абаудни, шунингдек, ташқи кузатув камералари ҳам қайд қилган.
Абауд терактдан сўнг амалга оширилган полиция рейдларидан бирида отиб ўлдирилган эди.
Париждаги терактлар 13 ноябрь куни содир этилди. “Батаклан” концерт залида уюштирилган отишма оқибатида 130 киши қурбон бўлди.