Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоа раҳбарияти ишончини йўқотди, деб ёзади Marca нашри.

«Барселона» жамоасидан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан (0:4) кейин клуб президенти Флорентино Перес очиқ равишда Бенитесни қўллаб-қувватлаганди, бироқ, «Вильярреал»га қарши учрашувдаги муваффақиятсизликдан кейин (0:1) раҳбариятдан ҳеч ким уни қўллаб-қувватламай қўйди.

Хабарда ёзилишича, клуб раҳбарияти агар натижа бўлса жамоанинг ҳар қандай ўйинига кўз юмишга тайёр бўлиб туришибди. Агар натижа бўлмаса, бирорта бир раҳбар томонидан мураббийни қўллаб-қувватлаш бўлмайди.

Хабар қилинишича, Бенитеснинг ўзи ҳам раҳбарият ишончини йўқотганини яхши билиб турибди. Унинг «Реал»даги ишлари янада ёмонлашган тақдирда раҳбарият янги бош мураббий ким бўлиши масаласига ойдинлик киритиб бўлган. Агар 55 ёшли испаниялик мутахассис истеъфога чиқарилса, унинг ўрнини Зинедин Зидан эгаллайди.