Ироқдаги жангарилар ИШИДга қарши халқаро коалиция томонидан амалга ошириб келинаётган ҳарбий амалиётлари туфайли 40 ҳудудидан маҳрум бўлган. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Пентагонда ўтказилган брифинг чоғида маълум қилган.

"Биз ИШИДга барчадан кўра кўпроқ зарбалар бердик. Халқаро коалиция "жангариларнинг юрагига чангал солди", дейди Обама.

Президентнинг қайд этишича, коалиция жангариларга қарши зарбаларни кўпайтиради ва қуруқликдаги кучларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Обаманинг айтишича, жангариларга қарши кураш олиб бориш улар шаҳарларга кириб, тинч аҳоли вакиллари ортига яширинаётгани туфайли қийинлашмоқда.

АҚШ президентининг қайд этишича, ИШИДни йўқ қилиш учун барча чоралар кўрилади.