Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида илк бор фақатгина мамлакат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи марказ ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Остона ҳокимияти расмий сайтида маълум қилинган.

“УниверMAG.kz” деб номланган ушбу савдо марказида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган катталар ва болалар кийим-кечак маҳсулотларини, миллий либосларни, пойабзалларни, бош кийимларни ҳамда спорт кийимларини учратиш мумкин.

Марказнинг умумий майдони 240 кв. метрни ташкил этади. Савдоларнинг дастлабки кунида мамлакатнинг 30 та ишлаб чиқарувчи корхонаси ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.