"Ўзбекэнерго" 2023 йилга қадар 9 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган

Иқтисодиёт 15 Декабрь 2015 3311

Ўзбекистон президентининг 2015 йил 4 мартдаги «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, энергетика соҳасида умумий қиймати 8,9 миллиард долларлик 33 инвестициявий лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятига чет эл инвестицияларини жалб этиш ва ўзлаштиришга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Ушбу лойиҳалар ишлаб чиқаришга замонавий, юқори самарали технологияларни жорий этиш ҳисобидан ҳавога зарарли газлар чиқишини қисқартириш, шунингдек, мамлакатимиз энергетика балансида қайта тикланадиган энергия манбалари улушини оширишга қаратилган. Бу лойиҳа доирасиги ишлар 2022 йилнинг охиригача тугалланиши кўзда тутилган.

Айни пайтда «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти томонидан мавжуд электр станциялари кенг кўламли модернизация ва реконструкция қилинмоқда, янги электр тармоқлари ва нимстанциялар қурилмоқда, энергетика объектларининг ишлаб чиқариш қуввати кучайтирилмоқда. Чунончи, Навоий, Сирдарё ва Тошкент иссиқлик электр марказларида замонавий технологик қурилмаларнинг жорий этилиши самарасида мамлакатимиз энергия тизимининг белгиланган қуввати 555 мегаваттга ошди. Йиллик газ тежаш кўрсаткичи эса 455 миллион куб метрни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, айни пайтда Таллимаржон, Тошкент, Тахиатош, Навоий иссиқлик электр марказларида умумий қуввати 1970 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмалари қурилмоқда. Юқори даражали техник-иқтисодий кўрсаткичларга эга ушбу замонавий буғ-газ қурилмалари йилига 360 миллион куб метр ёқилғи тежаш имконини беради.

Ўтказилган тадбирда энергетика балансини босқичма-босқич диверсификация қилиш мақсадида қайта тикланадиган энергия манбаларини янада жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилди. Жумладан, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида янги қуёш фотоэлектрик станциялари қурилмоқда. Бундан ташқари, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш мақсадида 2020 йилга қадар мавжуд 15 гидроэлектр станциясини модернизация ва реконструкция қилишни режалаштирмоқда. Бунинг самарасида уларнинг умумий қуввати 200 мегаваттга ошади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50177 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66175 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35463 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20298 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77119 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60819 Жамият
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 55 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 213 Жаҳон
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 1620 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 277 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар