Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида Япония олимпиячилари билан назорат учрашуви ўтказди.

Дубайдаги йиғинлар доирасида ўтказилган навбатдаги ўртоқлик учрашуви дуранг натижа билан якун топди. Ўйинда ҳисоб очилмади — 0:0

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12–30 январь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Турнирнинг гуруҳ босқичида Ўзбекистонга Ироқ, Жанубий Корея ҳамда Яман олимпия терма жамоалари рақиб бўлади.

Назорат учрашуви

Япония U22 – Ўзбекистон U22 0:0

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркиби: Асилбек Омонов (Абдумавлон Абдужалилов, 46), Жавлон Мирабдуллаев, Максимилиан Фомин, Муҳсин Убайдуллаев, Абдуллоҳ Олимов, Отабек Шукуров, Жаҳонгир Абдумўминов (Дониёр Исмоилов, 35), Элдор Шомуродов (Жамшид Болтабоев, 70), Жалол Машарипов (Жасур Ҳакимов, 75), Достонбек Ҳамдамов (Аббос Махсталиев, 80), Игор Сергеев (Темур Ҳакимов, 75).