Ўзбекистонда “автодорихона”лар чекка ҳудудларга 4 млрд сўмлик дори ва тиббий воситаларни етказиб берди

Ўзбекистон 15 Декабрь 2015 1416

Dori-Darmon акционерлик компанияси GM Uzbekistan билан 50 та махсуслаштирилган “Дамас” русумли машина харид қилиш бўйича 1,5 миллиард сўмлик шартнома имзолади. Бу ҳақда компания манбасига асосланиб, Sputnik мухбири хабар қилмоқда.

Дорихона учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган машиналар қишлоқ ва тоғли чекка ҳудадларга тиббий маҳсулотларни етказиб беради.

"Бизнинг “дорихона машина”ларимиз беш йил муқаддам ўз фаолиятини бошлаган. Машиналар тиббий маҳсулотларни қулай етказиб бериш учун махсус мебеллар ва музлаткичлар билан жиҳозланган. Бу дорихоналар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган графикларда ҳаракатланади. Бугун амалда улар ўзларини оқлашди. Биз бунинг ёрдамида қулай нархларда бориш қийин бўлган ҳудудларга ҳам дори воситаларини етказиб беряпмиз”, – деди компания манбаси.

Маълумот учун, 2015 йилда ушбу “автодорихона”лар қиўлоқ жойларига 4 млрд сўмлик дори ва тиббий воситаларни етказиб берган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар