Ўзбекистонда ўтган ҳафтада ёнғинлар оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Жамият 15 Декабрь 2015 1596

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 245та ёнғин қайд этилган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган ва 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Ушбу ёнғинларда 849 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 983 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи Ш.Наджимованинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйдаги бир дона гиламча ва оёқ кийимлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган.

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи С.Маликованинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 120 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи Н.Отабекованинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 180 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини ёддан чиқармаслик сўралади.

Кўпроқ янгиликлар