Ўзбекистонда президентликка номзодлар учун тўпланадиган имзолар сони қисқармоқда

Ўзбекистон 15 Декабрь 2015 18730

Ўзбекистон президенти сайловида номзодини илгари суриш учун тўпланадиган имзолар миқдори умумий сайловчилар сонининг 5 фоизидан 1 фоизига қадар қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik агентлиги мамлакатимиз парламентининг қонунчилик (қуйи) палатаси матбуот хизмати хабарига асосланиб хабар бермоқда.

“Мазкур нормаларни ўзгартириш учун қонун лойиҳаси тайёрланди, 2016 йил бошида у парламент депутатлари томонидан кўриб чиқилади”, - маълум қилди матбуот-хизмати.
Парламент вакилининг қайд этишича, энг камида 5 фоиз имзоларни тўплаш бўйича амалдаги тартиб сайлов кампанияси жараёнида сезиларли даражада қийинчиликлар ва манбаларни талаб қилади.

Янги қоидаларнинг жорий этилиши зарур миқдордаги имзолар сонининг 1 миллиондан 200 мингтагача қисқарига олиб келади. Таъкидланишича, мазкур ўзгаришлар Ўзбекистонда президент сайловини мунтазам равишда мониторинг қилиб борувчи ЕХҲТ миссияси тавсиясига биноан амалга оширилмоқда.

Янги қонун лойиҳаси республикада президентлик сайловини ўтказишда “тинчлик куни” — сайловга бир кун қолганда сайловолди ташвиқотини тўхтатиш амалиётини жорий этиш белгиланган. Бугунга қадар “тинчлик куни” республика қонунчилигида фақатгина парламент сайловлари учун белгиланган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57012 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33051 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40895 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4982 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16820 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 702 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 941 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар