Песков Туркия иштирокида тузилган аксилтеррор коалицияга муносабатини билдирди

Жаҳон 15 Декабрь 2015 4872

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков Саудия Арабистони бошчилигида тузилган янги аксилтеррор коалиция ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бу коалиция ҳақида хулосавий фикр билдиришимиз учун, тегишли маълумотларни олишимиз, таҳлил қилишимиз, бу коалициянинг аниқ мақсадларини ўрганишимиз, унинг аъзолари нима мақсадларни кўзлаганини аниқлашимиз, улар қандай йўл билан террорчиликка қарши курашмоқчи эканини билишимиз керак бўлади. Фаразий фикр сифатида эса, экстремизмга қарши курашувчи яна бир куч ташкил топиши яхши янгилик эканини айтишимиз мумкин. Лекин уни баҳолашга ҳали эрта", дейди Песков.

Саудия Арабистони 34 та давлатдан иборат аксилтеррорчилик коалицияси тузилганини эълон қилди.

Коалицияга Саудия Арабистони, Туркия, Иордания, БАА, Покистон, Бангладеш, Баҳрайн, Бенин, Чад, Того, Тунис, Жибути, Сенегал, Судан, Сьерра-Леоне, Сомали, Габон, Гвинея, Фаластин, Комор Ороллари, Қатар, Кот-д'Ивуар, Кувайт, Ливан, Ливия, Мали, Мальдив Республикаси, Малайзия, Миср, Марокаш, Мавритания, Нигер, Нигерия ва Яман кирган.

Янги аксилтеррорчилик коалицияси халқаро ҳамжамият билан бирга ишлаши айтилган.

Кўпроқ янгиликлар