Қозоғистон миллий валютасининг айирбошлаш курси жаҳон молиявий ва товар бозорларидаги ва нарх шакллантирувчи омиллар таъсири остида шаклланмоқда. 2014 ва 2015 йилларда нефть нархининг тушиб кетиши тўлов балансининг ёмонлашувига олиб келди, бу ички бозор балансига ҳам таъсир кўрсатди, дейилади миллий банк баёнотида.

Brent русумли нефть нархининг 2015 йил декабрининг бошидан 44.4 доллар 37.8 долларга тушиб кетиши (15 фоизга) айирбошлаш курсига қўшимча босимни келтириб чиқарди.
“Миллий банк ички валюта бозорида танга курсининг қисқа муддатли тўлғанишларини юмшатиш мақсадида иштирок этиб келмоқда, лекин чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифни белгиловчи омиллар таъсирига қаршилик кўрсатмаяпти”, - дейилади регуляторнинг хабарномасида.