Фарғона вилоятининг Қувада туманида боласини 20 млн сўмга сотишга ҳаракат қилган она қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Оминахон Райимжонова 2008 йили турмуш қурган. Турмушидан Омон ва Али исмли фарзандлари бўлган. У моддий аҳволдан қийналгани боис Салима Мусаева исмли аёлга биринчи ўғлини 3.7 млн сўмга сотиб юборган эди.

2015 йилга келиб у ўз ишини яна такрорлаган. 2014 йилнинг 18 октябрида туғилган учинчи фарзанди Ёдгор Райимжоновни 20 млн сўмга бошқа бир аёл – Ф. Илҳомовага сотиб юбормоқчи бўлган. Аммо бу иш СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қува туман бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Болафуруш она судланмоқда.