Испаниянинг «Реал» клуби собиқ бош директори Хорхе Вальдано жамоанинг ушбу мавсумда кўрсатаётган ўйинларини кескин танқид остига олиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, жамоа ичида футболчилар ва бош мураббий Рафаэль Бенитес билан муносабатлар ёмонлашган.

«Вильярреал»га қарши учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ жамоага жипслик етишмади. Бу тушунарсиз ҳолат. «Реал» бу учрашувда руҳий ожиз эканини кўрсатиб қўйди. Учрашувнинг биринчи ярмида жамоа ўзининг яроқсиз ўйин кўрсатишини исботлаб қўйди. Жамоа мураббий ва футболчилар ўртасидаги бўшлиқ учун товон тўламоқда», дея Вальданонинг сўзларидан иқтибос келтиради Cadena Ser.

Бугун «Реал» раҳбарияти Бенитеснинг ўрнига жамоани ким бошқаришини ҳал қилгани ҳақида хабар берилди.