Россия банки долларнинг расмий курсини яна 60,5 тийинга оширди ва унинг нархи рекорд даражадаги 70,83 рублга етди. Доллар 1998 йилда рубль қиймати ўзгартирилгандан кейин ҳали бундай қиммат нархда сотилмаганди. Бунгача рубль курсининг энг паст кўрсаткичи жорий йилнинг 25 августида қайд қилинганди, ўшанда Россия Марказий банки доллар нархини 70,75 рубль қийматида ўрнатганди.

Евронинг расмий курси 1,26 рублга кўтарилиб, охирги 10 ой ичида биринчи марта 78 рублдан ошди ва 78,23 рублни ташкил қилди. Охирги марта евро бундан қимматроқ 2015 йил 3 февралда 78,79 рублдан сотилганди.