Россия президенти Владимир Путин фуқароларга иккита чет элга чиқиш паспортига эга бўлиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини имзолади, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

Илгарироқ қонун Федерация кенгаши ва Давлат Думаси томонидан маъқулланган эди. Ўзгартишлар қонуннинг чоп этилиши билан кучга киради.

Қонун лойиҳаси Россияга кириш ва у ердан чиқиш тартибиги ўзгартиш киритишга қаратилган. Иккита паспорт россияликлар ўзаро ихтилофдаги мамлакатларга саёҳат қилиш имконини беради.