Samsung компанияси АҚШнинг олий судига Apple фойдасига чиқарилган ҳукм устидан даъво аризаси топширди. 2012 йилда чиқарилган ушбу ҳукмга кўра Apple ишлаб чиқарадиган iPhone дизайнига патентнинг бузилиши юзасидан Samsung’га 548,2 млн долларлик жарима солинган.

Samsung ушбу қийматдан 399 млн доллари бўйича баҳслашмоқда. Компания ҳуқуқшуносларининг фикрича, патент билан ҳимояланган смартфоннинг олди панели шакли, юмалоқланган бурчакли рамкаси ва интерфейс белгиларининг жойлашишига инновацияларнинг қиймати 399 млн долларлик тавон пулига мос келмайди.

“Юмалоқланган бурчак шаклли патентланган дизайн ўзида кўплаб ечимни мужассамлантирган смартфоннинг алоҳида жиҳати бўла олмайди”, деб шикоят қилмоқда компания вакиллари судга.

Аввалроқ Samsung компанияси iPhone’дан нусха кўчиргани учун 548 млн доллар тўлашга рози бўлгани маълум қилинганди.