14 декабрь куни Қатар Юлдузлар лигасининг 13-туридан ўрин олган “Ал Жаиш” – “Ал Садд” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал Жаиш” клуби таркибида испаниялик машҳур Хави Эрнандесдек тажрибали футболчига эга жамоани 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиндаги голлардан бири ҳисоб "Ас Садд" фойдасига 1:2 бўлиб турганидада айнан Сардор Рашидов томонидан урилди.

Ўйиннинг қолган қисмида "Ал Жаиш" яна иккита гол уриб, ғалабага эришди. Бу ғалабадан кейин “Ал Жаиш” турнир жадвалида иккинчи ўринни айнан "Ас Садд"дан тортиб олди.

Рашидов эса 83-дақиқада ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.

Қайд этиш керакки, Сардор Рашидов янги жамоаси сафидаги саккизинчи ўйинида саккизинчи голини урди.

Қатар Юлдузлар лигаси, 13-тур.

“Ал Жаиш” – “Ал Садд” 4:2

Голлар: Ҳамдаллаҳ (9, 68), САРДОР РАШИДОВ (50), Ромариньо (58) - Ҳассан Халид (18), Мурики (33)

“Ал Жайиш”: Н`Диайе, Али Санад, Нажи Ҳуссейн, Муфтаҳ, САРДОР РАШИДОВ (Валеед, 83), Сириқи, Ал Жабри, Алаши, Мажид Муҳаммад (Рибейро, 78), Ромариньо, Ҳамдаллаҳ (Хашеми, 90)

“Ал Садд”: Ал Шееб, Иброҳим Мажид, Ли, Ҳассан, ХАВИ, Бельхож (Ал Язиди, 83), Иброҳим Халфан (Нассер Иброҳим, 70), Ассадалла, Мурики, Халид, Алсенхожи (Блуши).