Саудия Арабистони бошчилигидаги янги аксилтеррорчилик коалицияси халқаро ҳамжамият билан бирга ишлайди

Жаҳон 15 Декабрь 2015 3378

Саудия Арабистони бошчилигида яратилган аксилтеррорчилик коалицияси ўз ҳаракатларини йирик давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан келишган ҳолда бирга олиб боради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Саудия Арабистони мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд маълум қилди.

Аввалроқ Саудия Арабистони 34 та давлатдан ташкил топган аксилтеррорчилик мусулмон коалицияси яратилганини маълум қилганди.

Саудия Арабистони SPA агентлиги томонидан чоп этилган баёнотда разил жиноят ҳисобланадиган исталган террорчилик ҳаракати Қуръонда қоралангани яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

“Шу тариқа номланишидан қатъи назар, бегуноҳ одамларни қўрқитиш учун бутун дунё бўйлаб қотиллик ва парокандаликни ёяётган барча қуролланган гуруҳлар ва терактлардан миллатни ҳимоя қилиш бурчи бажарилмоқда”, дейилмоқда хабарда.

Таъкидланишича, ислом ҳарбий иттифоқи раҳмдил Аллоҳ номи ила ҳамда тангрининг кўрсатмалари ва шариат қонунлари асосида яратилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19149 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48724 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22419 Ўзбекистон
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 744 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 302 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 605 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар