Сергелида “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон 15 Декабрь 2015 1428

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сергели туман кенгашининг умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар коллеж ва академик лицей ҳамда корхона ташкилот муассасаларининг бошланғич ташкилот фаолиятини янада жонлантириш масаласига бағишланган “Ҳаракатнинг бошланғич ташкилот фаолиятини самарадорлигини ошириш ҳамда истиқболлий режалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда 2015 йил давомида ўтказилган тадбир ва лойиҳалар доирасида ҳисобот сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда 2016 йил учун янги лойиҳаларни таклиф сифатида киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда, ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, улар орқали ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, йигит-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича қилишини лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Кўпроқ янгиликлар