Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилиши якунларига кўра Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида (Хэнань вилояти) ўртада бир қанча қўшма ҳужжатлар имзоланди.

ШҲТ расмий сайтининг хабар беришича, ташкилотга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари тегишли идораларнинг 2016-2021 йиллардаги ҳамкорлиги дастурини қабул қилишди.

Шунингдек, ШҲТ ва БМТ Осиё ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси котибиятлари ўртасида ўзаро тушуниш тўғрисида меморандум имзоланди. Ҳужжат остига ўз имзоларини ШҲТ бош котиби Дмитрий Мезенцев ва БМТ бош котиби ўринбосари Шамшод Ахтар қўйдилар.