Швецияда икки киши террорчилик билан боғлиқ жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Судланувчилар Сурияда қатл қилишларда иштирок этганликда айбландилар.

Судланувчилардан бирининг уйи тинтув қилинганда у қатл ижросидан кейин қатлни олқишлаб, чаппак чалгани тасвирланган видеоёзув топилди.

“У қўлида пичоқ ушламаганига қарамасдан, бу қабиҳликда иштирок этган”, деб айтди прокурор суд пайтида.

Жиноятчилар тегишли бўлган гуруҳ номи ошкор этилмаган.