Rinspeed Швейцария компанияси Etos деб ном олган прототипни тақдим этди. BMW i8 гибрид спорткари базасида қурилган концепт-кар автомат бошқариладиган тизим ва дрон билан жиҳозланди. Rinspeed Etos нинг биринчи тақдимоти Лас-Вегасда ўтказиладиган CES электроника кўргазмасида намойиш этилади.

Etos нинг автопилот режимида рул бўлмай, у олд панел остида жойлаштирилган. Прототип саккиз юқори аниқликдаги камера ва бошқа машиналар ва рақамларни аниқлаштирувчи тизим ёрдамида ҳаракатланади.

Дрон учун 12 минг бошқариладиган чироқ диодли майдон қилинган. Rinspeed Etos, шунингдек, ҳайдовчи ва йўловчи қаршисида жойлаштирилган 21,5 дюймли эгилувчан HD-дисплей билан жиҳозланган.

Прототипда Harman Connected Car тизими бўлиб, у вазиятга қараб ҳайдовчи билан “ҳамкорлик” қилади. Уни овоз ва ҳаракат билан бошқариш мумкин. Rinspeed Etos компаниянинг Швейцарияда ишланган биринчи прототипи сифатида эътироф этилмоқда.