Ўтган давр мобайнида Тошкент шаҳрида содир этилган ҳар бешинчи жиноят кузатув камералари ёрдамида фош этилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматовнинг хабар беришича, ўтган давр мобайнида пойтахтимизда содир этилиб, ҳуқуқ-тартибот органлари саъй-ҳаракатлари натижасида очилган жиноятларнинг 22 фоизга яқини кузатув камералари тасвирларини ўрганиш орқали фош этилган.