Украина ташқи ишлар вазирлиги БМТдан Россия Украинага нисбатан тажовузкорликни тўхтатишини талаб қилишни сўради. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.

“БМТга аъзо давлатлар халқаро ҳуқуқ доирасида Украина ва Россия ўртасидаги тажовузкорликни бартараф этиши бугунги куннинг энг долзарб масаласидир”, — дейилади маълумотда.

Маълум қилинишича, Украина 15 октябрда 2016-2017 йил бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида тайинланган.