Хитой Халқ банки икки кундан буён юань курсини 2011 йил июлидан бери кузатилган минимумда ўрнатмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

14 декабрь куни курс 6.4495 юань/1 долларни ташкил қилган эди, энди у 0.1 фоизга тушиб, 6.4559 юань/1 долларни ташкил қилмоқда.