“Бавария” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал учрашувлари ҳақида ўз фикрини баён қилди.

“Биз ўтган йилги мусобақанинг финалчиси ҳамда Европанинг энг кучли жамоаси билан ўйнаймиз. “Ювентус” “Барселона”, “Реал” ва “Бавария” даражасидаги кучли жамоадир. У сўнгги йилларда Италияда яхши натижалар қайд этиб келмоқда.

Бу жамоанинг психолонияси жуда зўр. Улар фақат ва фақат ғалаба қозонишни исташади.
Олдинда иккита ҳаёт-мамот учрашуви кутиб турибди.Мен Италияга қайтганимдан хурсандман”, – деди каталониялик.