Google компанияси YouTube’да видеоларни  тўғридан-тўғри веб-камера орқали юклаш имкони бекор қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда видео-сервис саҳифаси орқали хабар берилди.

Компания берган маълумотларга кўра, бунга асосий сабаб ушбу функциянинг кам ишлатилгани ҳамда эскирган технологияда ишлаши сабаб бўлган.

Ушбу функция 2016 йилнинг 16 январидан бекор қилинади.