Россия ҳукумати Туркияга нисбатан санкциялари рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда "Коммерсантъ" нашри. Россия қурилиш ва саёҳатдан ташқари, ўз санкцияларини меҳмонхона бизнеси, давлат буюртмалари ҳамда учувчиларни ўқитиш ва ёғочни қайта ишлаш соҳаларига қўллаши мумкин.   

“Ъ” нашри манбаларининг таъкидлашича, гап Россия компаниялари учун турк контрагентлари билан шартнома тузганда иш ва хизматлар импортини тақиқлаш ҳақида кетмоқда.

Амалдор шахслардан бирининг айтишича, чекловлар янги шартномаларга таъсир қилади, Россияда фаолият юритаётган турк компанияларига бу чекловлар қўлланмаслиги мумкин. Амалдорнинг айтишича, “Россия ўзининг қўл, оёғини боғламоқчи эмас, санкциялар биринчи навбатда Россия иқтисодиётига минимал даражада зарар етказишга қаратилган”.

Янги аксилтурк санкцияларини назорат қилиши керак бўлган Росфинмониторинг ташкилотида қарор лойиҳасини ҳали кўришмаганини, бироқ назорат жараёни “стандарт” бўлишини айтиб ўтишди.

Аввалроқ Россия Марказий банки россияликлар учун Туркияга қарши санкциялар туфайли озиқ-овқат маҳсулотларига нархлар ошиши мумкинлигини прогноз қилаётгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда тўхташлар юзага келиши мумкинлиги айтилмоқда.