2013-2020 йилларда Молия вазирлигининг «Бюджет» ахборот тизими мажмуи ишлаб чиқилади

Иқтисодиёт 16 Декабрь 2015 2318

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги №ПҚ-1989 сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини мажмуавий ривожлантириш Республика мувофиқлаштириш комиссиясининг баённомаси асосида 2013-2020 йилларга мўлжалланган «Бюджет» ахборот тизими мажмуи лойиҳасини тузиш ва интеграциялашувини амалга ошириш бўйича тегишли муддатлар белгиланган.

Юқорида зикр этилган қарорни амалга ошириш доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги №ПҚ-594 сонли «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-721 сонли «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига асосан, Молия вазирлигида замонавий телекоммуникация ва сервер ускуналари негизида ахборот-коммуникация инфраструктураси тузилди. Асосий ва захира маълумотлар марказлари (маълумотлар марказлари) ўрнатилди ва ишга туширилди. Бюджет ташкилотлари ва Молия Вазирлиги фаолиятини таъминловчи ўзаро интеграциялашган қатор ахборот тизимлари фаолияти йўлга қўйилган: «Бюджет» АТМ, шу жумладан, бюджет ташкилотлари ҳисобчилари фаолиятини қамраб олувчи «ЎзАСБО» дастурий мажмуаси, давлат бюджетининг ғазна ижросини таъминлаш бўйича «Ғазначилик» дастурий мажмуаси ва бошқалар шулар жумласидан.

Ҳозирги вақтда «Бюджет» АТМда Молия вазирлигининг барча бўлинмалари (қарийб 4500 фойдаланувчи), шунингдек, 186000дан кўп шахсий ҳисоб рақамларига эга 25000дан зиёд бюджет ташкилоти рўйхатдан ўтган.

Кўпроқ янгиликлар