2014 йилги жаҳон чемпионатини 3,2 млрд киши телевизор орқали кузатган

Спорт 16 Декабрь 2015 1179

Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари 3,2 млрд телетомошабин томонидан кузатиб борилган. Бу ҳақда ФИФАнинг расмий сайтида хабар берилган.

Манбада ёзилишича, Германия ва Аргентина ўртасидаги финал баҳси аудиторияси 1 млрд кишини ташкил қилган.

Қайд этилишича, Бразилия яшил майдонларида ўтказилган ЖЧ-2014 ўйинларини Хитойда 252,3 млн киши телевизор орқали кузатган ва бу борадаги етакчилик хитойликларга тегишли.

Кўпроқ янгиликлар