23 декабрдан Москва метросида кутубхона-поезд ишга тушади

Жаҳон 16 Декабрь 2015 1685

23 декабрдан Москва метрополитенининг Калуга-Рига чизиғида кутубхона-поезд ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда Москва ҳокими ва ҳукуматининг расмий портали хабар берди.

“Метрода китоблар ва ёзувчиларга бағишланган поезд ишга туширилади. “Ўқувчи Москва” состави 23 декабрдан Калуга-Рига чизиғида ҳаракатлана бошлайди. У кутубхона шаклида жиҳозланган, жавонлар фонида эса китоблардан парчалар ҳамда жаҳон адабиёти мумтоз намояндларидан иқтибослар жойлаштирилган”, - дейилади хабарномада.

Йўловчилар машҳур инсонларнинг шахсий кутубхоналаридан китобларни бепул кўчириб олишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, метро бекатларини машҳур ёзувчиларнинг овозлари эълон қилади. Бекатларни эълон қилишдан ташқари, бу овозлар ўқувчиларга қандай китобларни ўқишни маслаҳат беради.

“Янги поездда биринчи марта метро чизиқларининг бадиий схемасини кўриш мумкин бўлади. У Москванинг адабий ноёбликлари йўналишини белгилаб олиш имконини беради”, - таъкидлади ҳокимиятнинг матбуот хизмати.

Кўпроқ янгиликлар