Ахборот манбаси: Ироқда ўғирлаб кетилганлар Қатар етакчисининг оила аъзоларидир

Жаҳон 16 Декабрь 2015 3917

Ироқда ўғирлаб кетилган 16 нафар Қатар фуқароси орасида мамлакат раҳбарининг оила аъзолари ҳам бор. Бу ҳақда РИА “Новости” Sputnik агентлиги маълумотига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Бу ҳақда агентликка Ироқ полициясидаги ахборот манбаси хабар берган.
“Ўтган тунда қуролланган жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган қатарлик овчилар орасида Қатар раҳбарининг оила аъзолари ҳам бор”, - деди ахборот манбаси.
Айни пайтда ўғирлаб кетилганлар қидирилмоқда.
Хабарда келтирилишича, ҳарбий либосдаги номаълум кишилар 16 декабрга ўтар кечаси Нажаф саҳросида 16 нафар қатарлик овчини ўғирлаб кетган.

Бундан аввалроқ эса Ироқнинг Саудия Арабистони билан чегараси яқинида қуролланган жангарилар тўдаси 26 кишини ўғирлангани ҳақида хабар қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар