ИШИД террорчилари Сурия ҳудудидан ташқаридаги айрим нефть активларини эгаллаб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги номи келтирилмаган америкалик мансабдорга таянган ҳолда ёзмоқда.

Унинг маълум қилишича, АҚШ ҳужум объектларига айланиши мумкин бўлган конлар, қувурлар, техника йўналишлари ва инфраструктурани синчковлик билан кузатмоқда. Мақсадлар орасида нафақат Ливия, балки Синай ярим ороли ҳам бордир.

“Улар Ливия ва бошқа мамлакатларнинг нефть конларини кўз остига олмоқда. Биз тайёр турамиз”, - таъкидлади мулозим.