АҚШ президентлигига республикачи номзодлардан бири, Нью-Жерси ҳокими Крис Кристи сайловолди баҳслари чоғида Суриядаги парвозсиз зонага кириб қолган Россия самолётини уриб туширишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Mediaite хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда, бундай қарор Россия президенти Владимир Путинга АҚШ мақсадларининг жиддийлигини кўрсатиб бериши мумкин бўлади.
Бу сўзлардан сўнг бошқа бир номзод – Рэнд Пол уни учинчи жаҳон уруши учун идеал номзод эканлигини киноя билан таъкидлаб ўтди.