Американинг Миннесота штатида битта банкни икки маротаба тунаган ўғри жиноят жойини тарк этар экан, дастлабки ўғирлик ҳақида тўғридан-тўғри олиб борилаётган репортажга дуч келиб қолди, дея хабар бермоқда KIMT News 3 телеканали.

Банк ходими бинодан чиқиб кетаётган жиноятчини пайқаб қолган ва тасвирга олиш вақтида журналистларни ёрдамга чақирган.

15 декабрь куни KIMT News 3 телеканали журналистлари жамоаси банкнинг кириш жойида репортаж олиб бораётган вақтда яна бир марта жиноят содир этилади. Кейинроқ маълум бўлишича, худди шу вақтда ўғри банкка қайтиб келиб, жиноятини қайтадан содир этган. Яшириниш вақтида эса телекамералар объективига дуч келиб қолган.

Тасвирга олиш гуруҳи томонидан ҳукуматга тақдим этилган маълумотлар ёрдамида гумондор бир соат вақт ичида қўлга олинди. Терговчиларнинг ишонч билдиришича, қўлга олинган Райан Лисков (Ryan Liskow) ҳар икки жиноятни амалга оширган.