Арманистон мудофаа вазири Сейран Оганян Туркияни ИШИД жангариларига кўмак бераётганликда айблади, деб хабар бермоқда “Новости-Армения” нашри.

Оганян бу ҳақда Греция миллий мудофаа вазири Панайотис Камменос билан бирга берган матбуот-анжуманида маълум қилди.

“Қўшниларимиз билан муаммолар бизни хавотирлантирмоқда”,, деб айтди Оганян ва халқаро ҳамжамият минтақани кузатаётгани ва минтақада ИШИДга ёрдам бераётган Туркия каби давлатлар борлигини қўшимча қилди.

Оганяннинг таъкидлашича, бундай фаолият террорчиликка қарши халқаро курашга путур етказади.