Австриянинг Зальцбург шаҳрида Европага Парижда терактлар амалга оширган гуруҳ билан бирга кирган икки эркак ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, миллати жазоирлик ва покистонлик бўлган икки француз ўзларини муҳожирлар қилиб кўрсатишган, айни пайтда улар Франция ва Австрия ҳуқуқ-тартибот муассасалари вакиллари томонидан сўроқ қилинмоқда.

Австрия ички ишлар вазирлиги расмий вакили ушбу ҳолат юзасидан изоҳ беришдан бош тортди.