Ўзбекистон ислоҳотлар дастурини реализация қилиш доирасида кейинги 5 йил мобайнида умумий қиймати 60 млрд долларни ташкил этадиган жами 900 инвестицион лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари ва молия вазири Рустам Азимов ШҲТ давлатлари ҳукумат раҳбарлари саммитидаги чиқишида маълумот берди.

“Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш”ни тасдиқлади. У 7 стратегик дастурдан иборат бўлиб, ҳар бири Ўзбекистоннинг кейинги йилларда барқарор ривожланиши учун ишончли замин бўлиб хизмат қилади”, - таъкидлади Азимов.

Кўрсатилган дастурлар ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, давлат мулкини кенг миқёсда хусусийлаштириш, хусусий секторни кенгайтириш, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини қисқартириш, корпоратив бошқарув тизимини халқаро стандартлар асосида ислоҳ қилиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация ва диверсификация қилиш, шунингдек, замонавий инфраструктурани ривожланишига қаратилади.