Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида «Глобал иқлим ўзгариши шароитида тупроқ ресурслари ва озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлиги» мавзусида илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. Халқаро тупроқ йили муносабати билан ташкил қилинаётган мазкур анжуман икки кун давом этади.

Халқаро анжуманда тадқиқотчи экспертлар сифатида Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этишади.

Маълумот учун БМТ Бош Ассамблеяси 68-сессиясида 2015 йил халқаро тупроқ йили деб эълон қилинганди.