Германия ижтимоий тармоқларига муҳожирларга нисбатан ҳақоратли сўзларни ўчириб ташлашга 24 соат вақт берилди

Жаҳон 16 Декабрь 2015 1295

Германия адлия вазири Хайко Маас Facebook, Google Plus ва Twitter ижтимоий тармоқларининг маҳаллий сегментлари маъмурлари ушбу платформаларда пайдо бўлаётган муҳожирларга нисбатан ёзилган ҳақорат ва таҳдидларни 24 соат ичида ўчириб ташлашга рози бўлишганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Чора онлайн ирқчиликка қарши кураш доирасида қабул қилинди.

Мааснинг сўзларига қараганда, келишув асосида бундай хабарларни ажратиб олиш ижтимоий тармоқларнинг ички қоидалари асосида эмас, Германия қонунчилиги асосида амалга оширилади.

13 декабрь куни Facebook’нинг Гамбургдаги офиси вандаллар ҳужумига учради. Улар бино деразаларини синдириб, деворга Facebook dislike деб ёзиб кетишди. ОАВнинг тахминларига кўра, бу ҳужумнинг боиси ижтимоий тармоқнинг ҳақоратли хабарларни ўчиришга шошилмагани бўлиши мумкин.

Сентябрда ижтимоий тармоқ вакиллари муҳожирларга қарши нашрлар мониторинги билан шуғулланувчи ишчи гуруҳ ташкил этилишини Германия ҳукуматига маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар