Олдин хабар қилинганидек, GM Uzbekistan компанияси томонидан Spark, Cobalt, Lacetti, Оrlandо ҳамда Маlibu автомобилларининг 1 ва 2 позициясига тўлов хорижий валютага ўтказилди. Уч цилиндирли Маtiz 0,8 ҳажмли автоулов, Nexia 1,5 Sonc нархи арзонлашган. Ушбу автоуловлар аввал ҳам хорижий валютада эди ва ҳозир ҳам ушбу валютада қолди.

Компания вакили автомобиль учун сўмда тўлов амалга оширганларга янги нархлар қандай таъсир қилиши ҳақида маълумотлар берди.

Манбанинг сўзларига кўра, автомобиль учун 85 фоиз тўловни сўмда амалга оширган бироқ янги прайс бўйича автоулов нархи хорижий валютага ўтказилган мижозлар автосалонга мурожаат қилишса, уларнинг автомобиллари учун сўм тарзидаги янги прайс тақдим этилади. Мижоз қолдиқ нархни тақдим этилган янги прайсдаги нарх асосида сўмда тўлаб беради.

Хорижий валютага ўтказилган автомобиль нархлари янги шартнома тузаётган мижозларга амал қилади.

GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг нархлари 30 фоизгача оширилиши маълум қилинган эди.