ИШИД жангарилари Ироқ шимолида жойлаштирилган Туркия ҳарбийлари устига ракета зарбалари йўллашни бошлади. Бу ҳақда курд ҳарбийларига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг айтишича, ИШИД тасарруфидаги Мосул шаҳри яқинида жойлашган турк базасига ракеталар йўлланган.

Бундан олдинроқ, Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Анқара Ироқдаги ҳарбийларини сақлаб қолиши ҳақида айтганди.