Исроилнинг "Бейтар" жамоаси мухлиси миллий чемпионат доирасида "Хапоэл" жамоасига қарши кечган учрашув вақтида қўлга олинди.

"Спорт-экспресс" хабарига кўра, ушбу мухлис сафар ўйинига рақиб жамоа мухлисларига қарата фалаж қилувчи граната улоқтирмоқчи бўлган. У қўлга олиниб, қамоққа ташланган.
Бу воқеа билан бир вақтда икки жамоа мухлислари ўртасида оммавий муштлашув бошланган ва бирн неча киши жиддий жароҳатлар олган.

Полиция бу тўқнашув айбдорларини изламоқда.

Исроиллик сиёсатчилар бу фан-клубларни жиноятчи гуруҳлар сифатида баҳолаб, уларни тарқатиб юборишни талаб қилишмоқда.