Италияда биринчи марта икки жуфт эгизаклар дунёга келди

Жамият 16 Декабрь 2015 5532

Италияда биринчи марта икки жуфт бир тухумли эгизаклар дунёга келди, деб хабар бермоқда The Local нашри. Таъкидланишича, бундай ҳолат Италияда, эҳтимол бутун Европада ҳам биринчи марта юз берди.

Эгизакларни дунёга келтирган Мари Антоньетта исмли аёл ва унинг турмуш ўртоғи Андреа икки ўғил бола ва икки қиз бола эгизакларнинг ота-онаси бўлдилар. Аёл экстракорпорал уруғлантириш орқали ҳомиладор бўлган. Экстракорпорал уруғлантириш сунъий уруғлантириш усули бўлиб, унда аёлдан тухум олиниб, у сунъий усулда пробиркада уруғлантирилади. Ҳосил бўлган ҳомила инкубаторда ривожланиш учун 2-5 кун ушлаб турилади ва шундан кейин келгуси ривожланиши учун бачадон ичига ўтказилади.

Жуфтликка бир жуфт эгизакларни қолдириш тавсия қилинди, бироқ улар аборт қилишни рад этишди ва Генуядаги Жаннин Гаслини институти болалар шифохонасига мурожаат қилишди.

Аёл ҳомиладорлигининг 31-ҳафтасида кўзи ёриди.

Аёл ҳомиладорлигининг 31 ҳафтасида кўзи ёриди. Эгизаклар кесарча кесиш усули билан дунёга келдилар. Болаларнинг вазни кичик бўлганига қарамасдан, уларнинг барчаси соғлом туғилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар