Жанна Фрискенинг ота-онаси ва турмуш ўртоғи Дмитрий Шепелев унинг меросини бўлиша олишмаяпти

Маданият 16 Декабрь 2015 4972

15 декабрда россиялик марҳум хонанда Жанна Фрискенинг вафот этганига ярим йил тўлди, бироқ унинг яқинлари ўз ораларида унинг меросини бўлиша олишмаяпти. SUPER нашрига маълум бўлишича, марҳум хонанданинг ишларини юритувчи нотариус унинг яқинларини кейинги ҳафтада йиғиб, Жанна васиятнома қолдирган-қолдирмаганини эълон қилмоқчи. Агар бундай васиятнома бўлмаса, унда хонанданинг барча меросини (шаҳар четидаги уй, Москвадаги квартира, шахсий ҳисоб рақамлар, автомобиль ва қимматбаҳо буюмлар) унинг ота-онаси – Владимир ва Ольга Фрискелар ва унинг икки ёшли ўғли Платон тенг улушда бўлишиб олишлари мумкин бўлади. Платоннинг вакили бўлиб унинг отаси Дмитрий Шепелев чиқмоқда. Қонун бўйича, меросхўрларнинг ҳар бири мероснинг учдан бир улушини олади.

Агар хонанда васиятнома қолдирган бўлса, у ўз бойлиги ва мол-мулкини кимга қолдирганидан қатъи назар, пенсия ёшларини ҳисобга олган ҳолда унинг ота-онаси ва кичкина ўғли қонуний тартибда меросдан ўз улушини олади. Бу улуш ўлчами томонлар келишувига кўра белгиланади. Акс ҳолда меросни бўлишиш барча томонлар муросага келмагунча узоқ йилларга чўзилиб кетиши мумкин.

Владимир Фриске ОАВларга берган интервьюсида қизининг мероси “январь ойигача ҳибсга олинганини” маълум қилди. “Бир нарсани айтишим мумкин, яқин орадаги бўлишиш май-июнда бўлади”, деб айтди хонанданинг отаси.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16194 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12048 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47553 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21655 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 9025 Ўзбекистон
Bugatti АҚШдаги илк мижозига гиперкарини етказиб берди
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
19:10 1523 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 469 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 420 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 1539 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар