Жарихин: Ўзбекистон Ғарб ва Шарқ ўртасида мувозанат сақлашга уринмоқда

Ўзбекистон 16 Декабрь 2015 14261

Хитой Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида эркин савдо зонасини ташкил этиб, 2020 йилдан товарларнинг эркин айланмасига ўтмоқчи. МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Владимир Жарихин нега Ўзбекистон бундай ҳамкорликдан бош тортганини тушунтириб беришга уринди.

Чжэнчжоуда ўтган ШҲТ давлатлари ҳукумат раҳбарлари саммитидаги чиқишида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов эркин савдо зонаси лойиҳаси 2025 йилга қадар мўлжалланган ШҲТ ривожланиш лойиҳасида кўзда тутилмаганини таъкидлаб ўтди.
Жарихиннинг фикрича, бундай ёндашув иқтисодий сабаблар билан эмас, Ўзбекистон раҳбариятининг кўп векторли сиёсати билан тушунтирилади.

“Маълумки, Ўзбекистон ўз вақтида КХШТ ва ЕИИдан чиқиб кетди. Бу мамлакат президентининг сиёсати. У Ғарб ва Шарқ ўртасида мувозанатнинг сақланиши ёлғиз ШҲТ билан ҳамкорликдан кўра манфаатли деб билади. Бу унинг танлови”, - таъкидлади Жарихин.
Унинг фикрича, Ўзбекистон бугунда бир томондан, Россия ва Хитой, бошқа томондан эса АҚШ бошчилигида юзага келаётган иттифоқлар билан бир хил масофа сақлашга интилмоқда ва нейтрал бўлиб қолмоқда.
Шу билан бирга, эксперт Ўзбекистон, ташаббусдан бош тортганига қарамай, ташкилот доирасидаги давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини тан олди.

Кеча Азимов ҳам республика Чжэнчжоу йиғилишида қабул қилинган 2016-2021 йилларда ШҲТ давлатлари божхона хизматлари ҳамкорлиги дастурининг, шунингдек, ШҲТнинг 2025 йилга қадар ривожланиш стратегияси бўйича “йўл хариталари”нинг самарали амалга оширилишини таъминлашга жиддий аҳамият бераётганини таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар