Канаданинг Торонто аэропортига бортида 214 нафар суриялик қочқин бўлган учинчи самолёт келиб қўнди. Бу ҳақда СВС телеканали хабар берди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Канада ҳарбий ҳаво кучларининг ҳарбий-транспорт самолётлари мамлакатга 538 нафар сурияликни олиб келди.

Маълумотларга кўра, етиб келган қочқинлар Торонтодан Онтарио, Квебек, Альберт ва Британ Колумбияси провинцияларидаги бошқа шаҳарларига тақсимланади.

Яқиндагина Канада иммиграция, қочқинлар ва фуқаролик ишлари вазири Жон Маккаллум мамлакат ҳукумати белгиланган мақсад – 2015 йил охиригача Суриядан 10 минг нафар қочқинни қабул қилишга эришиш учун кенг миқёсда иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.

Вазир ўз сўзига: “Яқин кунларда (Канадага) қочқинлар билан кўплаб рейслар етиб келади”, – дея қўшимча қилди