АҚШ президентлигига демократлардан номзод Ҳиллари Клинтон мамлакат раҳбариятини мусулмон жамоалари билан ишлаб, уларнинг радикаллашувига йўл қўймасликка чақирди, деб хабар беради CNN телеканали.

Телеканал шаҳловчиси Дэн Мерикнинг Twitter орқали хабар қилишича, Клинтон хоним одамларни мусулмонларга нисбатан нафрат руҳидаги провокацион баёнотлар ва сўзлардан тийилишга ундаган. Унинг фикрича, террор цивилизациялар тўқнашуви бўлмай, балки цивилизациянинг ёввойиликка рўбарў бўлишидир.

“Бу сизнинг мамлакатингиз, ва мен сизга биродар америкалик эканлигимдан фахрланаман”, - деди сиёсатчи, мусулмон жамоасига мурожаат қиларкан.