LG компанияси эгилган G Flex 3 смартфони ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи

Технология 16 Декабрь 2015 1887

2016 йил кириб келиши билан Лас-Вегасда анъанага кўра Consumer Electronics Show кўргазмаси – юқори технологиялар дунёсидаги энг йирик тадбирлардан бири очилади.

Бир йил аввал ўтган CES 2015 кўргазмасида кўплаб янгиликлар, жумладан LG G Flex 2 – LG компанияси тарихидаги иккинчи эгилган ва дунёдаги Qualcomm Snapdragon 810 платформасидаги биринчи смартфонлардан бири намойиш этилди. Шубҳасиз, келаётган йилда қизиқарли намойишлар кам бўлмайди, бироқ улар орасида LG G Flex 3 смартфони намойиш қилинмайдиганга ўхшайди.

Жанубий Кореядаги манбаларнинг маълум қилишича, LG компанияси CES 2016 кўргазмасида ўзининг учинчи авлоддаги эгилган смартфонини намойиш қилишни режалаштирмаяпти. Бундан ташқари, бу сериядаги смартфонлар умуман чиқарилмаслиги мумкин, чунки G Flex савдоси ишлаб чиқарувчилар умидини оқламади, G Flex 2 смартфони эса қизиб кетувчи Qualcomm процессори сабаб ёмон отлиқ бўлди.

Агар миш-мишлар тасдиқланса, кўргазмада LG’дан смартфонлар сегментида шов-шувли янгиликларни кутмаса ҳам бўлади, чунки манбанинг таъкидлашича, янги флагман G5 модели 2016 йил апрелда намойиш қилиниши режалаштирилган (бироқ бошқа маълумотларга кўра, унинг илк намойиши MWC 2016 кўргазмасида февраль ойида ўтади), янгиланган V10 эса умуман 2016 йилнинг иккинчи ярмида кўрсатиладиган бўлди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49153 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102801 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52862 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9820 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20506 Ўзбекистон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 126 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1363 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1125 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1062 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 2359 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар