Саудия Арабистони томоиндан аксилтеррор коалициясининг ташкил этилиши АҚШнинг мусулмон давлатларга таъсири камаётганлигидан ҳамда уларнинг Вашингтонга бўлган ишончи сусайганидан далолат беради.

Бу ҳақда АҚШ Конгрессининг қуролли кучлар бўйича сенат қўмитаси раиси, республикачи сенатор Маккейн томонидан тарқатилган баёнотда айтилди.

“АҚШ маъмурияти вакиллари 34 мусулмон давлати иштирокидаги коалициянинг тузилиш режасидан тамоман бехабар қолганлиги АҚШнинг энг яқин араб ҳамкорларимизга бўлган таъсири камаётганидан далолат беради”, - дейилади хабарномада.

Маккейн, шунингдек, ар-Риёдга коалиция тузилиши муносабати билан миннатдорчилик билдириб, АҚШни у билан ҳамкорлик қилишга чақирди.